Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:16

Қирғиз махcуc хизмати қирғинда Ўзбекистон исломий ҳаракатини айбламоқда


Ўш ва Жалолободдаги хунрезлик учун жавобгарликни мафкура жиҳатдан қарама-қарши қутбда турган кучларга ағдараëтган Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати¸ халқаро террорчиларнинг жанубицда яна тартибсизликлар уюштириш режасида эканини даъво қилмоқда.


Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати 24 июн куни тарқатган ахборотномада ëзилишича¸ Ўш ва Жалолободда юзага чиққан миллий низони ҳокимиятдан ағдарилган Қурмонбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиев Ўзбекистон исломий ҳаракати¸ шунингдек толибон ва Ал-Қоида билан биргаликда амалга оширган.

Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Кенешбек Душебаев маълум қилди.

Душебаевнинг айтишича, Ўзбекистон Исломий ҳаракати ва Исломий жиҳод иттифоқи мамлакат жанубида амалга оширилган зўравонликларда иштирок қилган.

Қирғиз расмийси, шунингдек, собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг ўғли Максим апрел ойида Дубайда ЎзбекистониИсломий ҳаракати фаоллари билан учрашган ва юзлаб одам ўлимига олиб келган амалиёт учун 30 миллион доллар сарфлаганини ҳам қўшимча қилиб айтиб ўтиб кетди.

Қирғизистон махсус хизматлари маълумотларига кўра, шу кунларда Жанубий Вазиристонда Ўзбекистон Исломий ҳаракати раҳбарлари ва дала қўмондонларининг йиғини бўлиб ўтган. Унда Қирғизистон жанубида рўй берган воқеалар билан боғлиқ равишда ЎИҲнинг бундан буёнги ҳаракатлари муҳокама қилинган.

Қирғизистон хавфсизлик хизматининг билдиришича, мазкур кенгаш аъзолари ҳозирги пайтда Ўш ва Жалолобод вилоятларида деструктив фаолиятни кучайтириш ва уни бутун минтақа ёйиш учун қулай шароит пайдо бўлган.

“Уларнинг фикрича, Қирғизистон жанубида кўплаб фуқаролар муваққат ҳукумат, Ўзбекистон ва Россия расмийлари фаолиятидан норози бўлиб юрибдилар. Шу сабабдан асосий урғу, миллатидан қатъий назар, июн воқеалари чоғида ҳалок бўлган кишиларнинг қариндошларига берилади”, дейилади Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат хизмати маълумотномасида.

Махсус хизматлар собиқ президент Қурмонбек Бакиев қариндошлари ва аъёнлари ҳамда айрим миллий-маданий марказларнинг лидерлари бу террорчилар билан ҳамкорлик қилаётганини таъкидламоқдалар.

“Маълумки, уларнинг айримлари қўшимча давлат тили жорий этиш, миллий мухторият ташкил этиш, давлат тузилмаларида 30 фоизлик мажбурий квота киритиш каби масалаларни ҳал қилиш ҳақидаги сиёсий талабларни олға сургандилар. Сиёсий талабларини амалга ошириш асносида улар террорчилар ва бакиевчи кучлар билан бир сафда бўлиб қолдилар. Бу ҳақда гувоҳлар кўрсатмалари, далилий ашёлар гувоҳлик бермоқда”, дея маълум қилган қирғиз махсус хизматлари ана шундай лидерлардан бири тартибсизликлар уюштириш учун 100 минг доллар берганини иддао қилади.

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат хизмати раҳбари Кенешбек Душебаев бу маълумотлар юзасидан изоҳ бераркан, 24.kg ахборот агентлигига “миллий-маданий марказларнинг айрим лидерлари ўз мақсадларини турмушга татбиқ этиш учун қулай фурсат келди, деб ҳисоблай бошлаганлар, айни пайтда халқаро террорчилик ташкилотлари Қирғизистонда муайян мавқега эришиш ва ҳокимият тузилмаларига кириб олиш учун плацдарм барпо этишга ҳамда бутун Марказий Осиё бўйлаб беқарорликни ёйишга уринмоқдалар”, дейди.

Қирғиз чекистлари раҳбари Кенешбек Душебаев фикрича, Қирғизистон жанубидаги воқеалар ортида турган ташқи куч ҳақида билдирган Ислом Каримов бутунлай ҳақ бўлиб чиққан.

10 июн куни Ўш шаҳридан бошланиб кетган, кейин Жалолобод вилоятига ёйилган зўравонликларда расмий рақамларга кўра, 250 одам, норасмий манбааларга кўра эса 2 мингдан ортиқ одам нобуд бўлган. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, шу пайтга қадар 2,200 одам тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ўн минглаб одам зўравонликдан қочиб Ўзбекистонга ўтишга мажбур бўлди.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG