Линклар

logo-print

Ўзбекистондаги лагерлардан 70 мингдан ошиқ қочқин қайтган

  • Ҳурмат Бобожон

Қирғизистон муваққат ҳукумати 27 июн кунги референдумга қадар имкон қадар кўпроқ қочқинни қайтариш илинжида.

Қирғизистон муваққат ҳукумати 27 июн кунги референдумга қадар имкон қадар кўпроқ қочқинни қайтариш илинжида.

Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати маълум қилди. Ўзбекистондан айнан қанча қочқин қайтганини айта олмаслигини билдирган Халқаро Қизил хоч қўмитаси ҳам бу жараëн давом этаëтганини тасдиқлади ва қайтишнинг ихтиëрий эканини билдирди.


Қирғиз расмийларига кўра, мамлакат жанубидаги зўравонликлар пайти Ўзбекистонга қочиб ўтганларнинг 70 мингги Қирғизистонга қайтган. Аввалроқ 100 минг Ўш ва жалолободлик ўзбекнинг Ўзбекистонга ўтгани билдирилган эди. Халқаро Қизил хоч қўмитасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот вакили Айгул Шафигулина қочқинлар Қирғизистонга қайтаётганини тасдиқлади, аммо бу борада аниқ рақамларни келтирмади.

Айгул Шафигулина: Жойлардаги ходимларимиз бу маълумотни тасдиқлашаяпти. Яъни, ҳақиқатан ҳам қочқинлар қайтишаяпти. Ўшдаги ходимларимиз чегаранинг у тарафига бориб¸ бу ердаги ходимларимиз эса чегаранинг Ўзбекистон тарафига бориб буни кузатишди. Ҳақиқатан ҳам қочқинлар қайтишаяпти.

Озодлик: Бу борада рақамларни айта оласизми? Шу пайтгача тахминан қанча одам Қирғизистонга қайтди?

Айгул Шафигулина: Рақамларни айта олмаймиз, лекин ортга қайтаётган қочқинлар оқими бор.

Озодлик: Ўзбек томони қочқинларни қайтишга ундаётгани ҳақида айрим шикоятлар бор. Ўзбек томони қочқинларни қайтишга ундаётгани ҳақидаги бу маълумотни тасдиқлай оласизми?

Айгул Шафигулина: Жойлардаги ходимларимиз Қирғизистонга қайтиб борган қочқинлар билан суҳбатлашишди ва суҳбатлар давомида улар қайтишга мажбурлангани ҳақида бирон шикоят бўлмади. Аксинча, улар Ўзбекистонда яратилган шароитлар ва уларга муносабатдан жуда мамнун бўлишганини айтишди. Қайтишларининг сабаби эса, Қирғизистонда кўпчилигининг яқинлари қолган, ҳосилни йиғиб олиш керак, айримлари эса референдумда овоз бериш нияти борлигини ҳам айтишди.

Озодлик: Ўзбекистонда қолган қочқинлар ҳозир қандай шароитларда яшамоқда?

Айгул Шафигулина: Айтишимиз керакки, Ўзбекистон бу каби қочқинлар оқимини қабул қилиб олишга тайёр бўлмаган бўлса ҳам қочқинларга жуда яхши шароитлар яратилган. Ўзбекистон учун бу аслида жуда кутилмаган ҳодиса бўлди. Шунга қарамай, Ўзбекистон қочқинларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда. Озиқ-овқат, яшаш шароитлари¸ чодирлар ҳаммаси рисодадагидай. Фақат, ичимлик суви ва санитар воситалар етмайроқ турибди. Ташкилотимиз Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти билан олтита қочқинлар лагерида душ, чўмилиш хоналарини ўрнатишга киришган. Умумиятла қочқинларга яратилган шароитлар биноидек.

Озодлик: Айрим қочқинлар очиқ далада очиқ осмон остида қолиб кетишгани ҳақида ҳам кам сонли шикоятлар бор. Шундай ҳолатларни тасдиқлайсизми?

Айгул Шафигулина: Жойлардаги ходимларимиз бунақа аҳволни кузатганлари йўқ.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG