Линклар

Зўравонликларда Бакиев ва исломий кучлар айбланди


Қирғизистондаги зўравонликлар собиқ президент Қурмонбек Бакиев қариндошлари молиявий ёрдами билан террорчи ва экстремист гуруҳлар, жумладан Толибон ва минтақадаги бошқа жанггари гуруҳ тарафдорлари томонидан ташкил этилган.

Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Кенешбек Душебаев маълум қилди.

Душебаевнинг айтишича, Ўзбекистон Исломий ҳаракати ва Исломий жиҳод иттифоқи мамлакат жанубида амалга оширилган зўравонликларда иштирок қилган.

Қирғиз расмийси, шунингдек, собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг ўғли Максим апрел ойида Дубайда ЎзбекистониИсломий ҳаракати фаоллари билан учрашган ва юзлаб одам ўлимига олиб келган амалиёт учун 30 миллион доллар сарфлаганини ҳам қўшимча қилиб айтиб ўтиб кетди.

10 июн куни Ўш шаҳридан бошланиб кетган, кейин Жалолобод вилоятига ёйилган зўравонликларда расмий рақамларга кўра, 250 одам, норасмий манбааларга кўра эса 2 мингдан ортиқ одам нобуд бўлган. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, шу пайтга қадар 2,200 одам тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ўн минглаб одам зўравонликдан қочиб Ўзбекистонга ўтишга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG