Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:50

Ўзбекистондаги қочқинлардан 70 мингги Қирғизистонга қайтган


Қирғиз расмийларига кўра, мамлакат жанубидаги зўравонликлар пайти Ўзбекистонга қочиб ўтганларнинг 70 мингги Қирғизистонга қайтган.

Аввалроқ 100 минг ўш ва жалолободлик ўзбекларнинг Ўзбекистонга ўтгани билдирилган эди.

Халқаро Қизил ҳоч қўмитасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот вакили Айгул Шафигулина қочқинлар Қирғизистонга қайтаётганини тасдиқлади, аммо бу борада аниқ рақамларни келтирмади.

- Жойлардаги ходимларимиз бу маълумотни тасдиқлашяпти. Яъни, ҳақиқатан ҳам қочқинлар қайтишяпти. Ўшдаги ходимларимиз чегаранинг у тарафига бориб¸ бу ердаги ходимларимиз эса чегаранинг Ўзбекистон тарафига бориб буни кузатишди. Ҳақиқатан ҳам қочқинлар қайтишяпти¸ деди Айгул Шафигулина.
XS
SM
MD
LG