Линклар

Обама Афғонистондаги қўмондонини алмаштирди



АҚШ президенти Барак Обама Афғонистондаги Америка кучлари қўмондони Генерал Стэнли МакКристални лавозимидан бўшатиб, уни ўрнига генерал Дэвид Пэтреусни қўмондон этиб тайинлади.

Оқ уйда Генерал МакКристал билан учрашувдан сўнг Обама унинг истъфосини қабул қилганини билдирди. Ўз навбатида МакКристал ўзининг Роллинг Стоун журналида эълон этилган вице-президент Жо Байден, АҚШнинг Покистон ва Афғонистон бўйича вакили Ричард Ҳолбрук ҳақида билдирган салбий фикрлари учун узр сўради.

Обама ўз чиқишида МакКристал билдирган бу фикрлар ўта заиф эканини айтиб ўтди. Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Обаманинг МакКрисални лавозимидан бўшатиш қарорини ҳурмат қилишини билдирди.

Аввалроқ, Карзай МакКристални лавозимидан четлатилиши Афғонистонда сўнгги тўққиз ой давомида эришилган ютуқларни хавф остига қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

АҚШ президенти Барак Обама Афғонистондаги Америка кучлари қўмондони ўзгаргани Вашингтон ва иттифоқчиларининг бу мамлакат бўйича стратегияси ўзгаришини англатмайди, деб баёнот берди.

Ўз навбатида НАТО раҳбари Андерс Фог Расмуссен генерал МакКристалга ҳизматлари учун миннатдорчилик билдирди.

"Мен генерал МакКристалнинг НАТОга ҳизматлари учун ва Афғонистонда халқаро кучлар амалиётига қўшган ҳиссаси учун у кишига миннатдорчилик билдираман. У энди қўмондон бўлмаса ҳам у тўғри стратегия тарафдори эди ва бу стратегия НАТО тарафидан ҳали ҳам дастак қозоняпти, кучларимиз уни амалга оширишда давом этади", - деди Расмуссен.
XS
SM
MD
LG