Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:24

БМТ: Қирғизистон жанубида вазият таранглигича қолмоқда


- Юзлаб одамнинг ўлимига, қочқинлар тўлқинининг кўтарилишига сабаб бўлган зўравонликлар ўчоғи – Қирғизистон жанубида вазият таранглигича қолмоқда, деди БМТ Бош котиби ёрдамчиси Оскар Фернандес-Таранко.

Унинг маълум қилишича, Қирғизистондаги вазият БМТ Хавфсизлик кенгашида ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилинган.

БМТ мулозимининг айтишича, Ўш ва Жалолободда вазият барқарорлашгандай кўринаётгани билан зўравонликларнинг янги тўлқини кўтарилиши эҳтимолидан қўрқув кучлидир.

Рейтер ахборот агентлигига кўра, Россиянинг БМТдаги вакили Виталий Чуркин Қирғизистондаги воқеаларни бу мамлакатнинг ички иши ва бўҳронни бартараф қилиш Қирғизистон ҳукуматининг вазифасидир, деган.
XS
SM
MD
LG