Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:38

Покистонда америкаликлар қамалди


Покистон суди кеча АҚШнинг 5 фуқаросини террористик ҳужумлар уюштиришга уринганликда айблаб, 10 йилданга озодликдан маҳрум қилди.

Судланган 5 америкалик ўтган йилнинг декабрида Покистоннинг Саргода шаҳрида қўлга олинган эди.

Бешалови ҳам мусулмон бўлиб, улардан икки нафари асли покистонлик, қолганлари мисрлик, яманлик ва эритреяликдир.

Айтилишича, тергов уларнинг Покистондаги жангарилар билан алоқа ўрнатганини аниқлаган.

Судланганларнинг ўзлари айбловни тан олмадилар. Уларнинг айтишича, Покистон ва АҚШ терговчилари ўтказган тергов давомида улар қийноқларга солинган.
XS
SM
MD
LG