Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:53

Ўшда бедарак йўқолган шахслар қидирилмоқда


Қирғизистоннинг Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятида мингдан ортиқ фуқаро бедарак йўқолган яқинларини қидиришни сўраб милицияга мурожаат қилди.

Ўш шаҳар маъмурияти расмийларидан бирининг “Интерфакс” агентлигига билдиришича, олиб борилган дастлабки қидирув ишлари чоғида бедарак йўқолган шахслардан етти нафарининг жасади топилган.

Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбари Роза Ўтунбаева 26 июндан бошлаб мамлакат жанубида жорий қилинган комендантлик соати бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилди.

Қирғизистон жанубида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида рўй берган қонли тўқнашувлар оқибатида, расмий маълумотларга кўра, 260 дан ортиқ киши нобуд бўлган.

Бугун КХШТ тезкор ишчи гуруҳининг Қирғизистонга бориши кутилмоқда.

КХШТ Бош котиби Николай Бордюжанинг билдиришича, тезкор ишчи гуруҳ Қирғизистондаги вазиятга баҳо беради ҳамда мамлакат жанубида рўй берган қонли тўқнашувлар оқибатларини бартараф этишда Қирғизистон милициясига ёрдам беради.

Хабарларга кўра, Тезкор ишчи гуруҳ таркибида Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон расмийлари ҳамда КХШТ бирлашган штаби ва бош котибияти вакиллари бор.

XS
SM
MD
LG