Линклар

Қирғизистон жанубида Санжар Бакиев қўлга олинди


Қирғизистон жанубида рўй берган хунрезликларнинг асосий ташкилотчиларидан бири ҳисобланган Санжар Бакиев бугун хавфсизлик кучларининг махсус амалиёти чоғида қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазири лавозимини вақтинча бажарувчи Болот Шер маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Санжар Бакиевнинг жиддий қаршилик кўрсатишига қарамай, Жалолобод волояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари уни қўлга олишга муваффақ бўлганлар.

Болот Шер, шунингдек, хавфсизлик кучлари Санжар Бакиевнинг яқинда Қирғизистон жанубида май ва июн ойларида рўй берган қонли воқеаларга тўғридан-тўғри алоқаси борлигини исботловчи далилларга эга эканлигини билдирди.

Санжар Бакиев жорий йилнинг 7 апрел кунги намойишлардан сўнг ҳокимиятдан четлаштирилган Қирғизистон собиқ президенти Қурмонбек Бакиевнинг жиянидир.
XS
SM
MD
LG