Линклар

logo-print

Торонтода катта саммит бошланмоқда


Жаҳоннинг қудратли давлатлари етакчилари Канаданинг Онтарио провинциясида иқтисодий масалалар муҳокамасига йиғилмоқдалар.

Бугун "Катта саккизлик"ка аъзо давлатлар раҳбарлари Торонто шаҳридан тақрибан 200 километр шимолда жойлашган Хантсвилл шаҳарчасида учрашадилар.

Шанба ва якшанба кунлари эса, Торонто шаҳрининг ўзида "Катта йигирмалик" саммити бўлиб ўтади.

Ҳар иккала саммитда ҳам асосий диққат-эътибор молиявий бўҳрон оқибатларини бартараф этиш ҳамда глобал иқтисодга оид масалаларга қаратилади.

Айни пайтда Торонто ва Хантсвилл шаҳарларида хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, кўчаларга полиция кучларининг қўшимча ходимлари сафарбар қилинди.
XS
SM
MD
LG