Линклар

ЕХҲТ миссияси Бишкекка борди


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг халқаро полиция кучларининг миссияси бугун Бишкекка сафар қилди.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигидаги манбанинг ахборот агентликларига билдиришича, мамлакатга келган миссия асосан Қирғизистон жанубида рўй берган этник тўқнашувлар сабабларини ўрганиб, у ердаги вазиятни барқарорлаштириш борасида Қирғизистон муваққат ҳукуматига маслаҳат беради.

Аввалроқ ЕХҲТнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Киммо Килюнен Қирғизистон жанубидаги хунрезликлар сабабларини халқаро комиссия аниқлаши лозим, деган фикрни билдирган эди.

XS
SM
MD
LG