Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:27

Қирғиз ҳарбийлари овоз бера бошладилар


Қирғизистон ҳарбийлари муддатидан аввал референдумда қатнашмоқдалар.

27 июн кунига белгиланган референдумда Қирғизистон аҳолиси янги конституция бўйича овоз беришлари керак бўлади. Шунингдек, мазкур референдум Қирғизистондаги муваққат расмийларни легитимлаштириши мумкин – агар кўпчилик сайловчилар ёқлаб овоз берган тақдирда, мамлакатда парламент бошқарувига ўтади, айни пайтда Ўтунбаева Қирғизистоннинг ўтиш даври президентига айланади.

24 июн куни кечқурун маҳаллий телеканаллар орқали Қирғизистон халқига мурожаат қилган муваққат ҳукумати раисаси Роза Ўтунбаева мамлакатда тезроқ тинчлик-барқарорлик ўрнатилиши учун қирғизистонликларни референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

Бугун эса БМТ Бош котиби ёрдамчиси Оскар Фернандес-Таранко яқинда қонли тўқнашувлар рўй берган Қирғизистон жанубида вазият таранглигича қолаётгани ҳусусида огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG