Линклар

ЖЧ: Бразилия Португалия билан куч синашади


Бугун Жанубий Африка республикасида давом этаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичларининг сўнгги баҳслари бўлиб ўтади.

Чемпионатнинг интизорлик билан кутилаётган баҳсларидан бири айнан бугун Бразилия ва Португалия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ҳар иккала жамоа ҳам кейинги босқичга чиқиш масаласини деярли ҳал қилиб бўлган.

G-гуруҳидаги иккинчи ўйинда эса Шимолий Корея футболчилари Кот-д-Ивуар терма жамоасига қарши майдонга тушади. Бугун, шунингдек, H –гуруҳининг баҳслари бўлиб ўтади. Испания Чили терма жамоаси, Швейцария эса Гондурас жамоасига қарши майдонга тушади.

Пайшанба куни эса амалдаги Жаҳон чемпиони Италия терма жамоаси ўз гуруҳининг сўнгги ўйинида Словакияга 3-2 ҳисобида мағлуб бўлди ва Жаҳон чемпионатидаги иштирокини тўхтатишга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG