Линклар

Ўшда ҳарбийлар бир аёлни отиб қўйди


Ўш шаҳрида хавфсизлик кучлари комендантлик соати қоидаларини бузган аёлни отиб ташлади.

Хавфсизлик кучларининг билдиришича, кечки пайт Ўш шаҳрида ҳаракатланаётган машина милиция ходимларининг тўхташ тўғрисидаги буйруғига бўйсунмагандан сўнг хавфсизлик кучлари машинага қарата ўт очган.

Маълум бўлишича, машинани ўшлик 28 ёшли Мээрим Фозилова бошқараётган бўлган ва у олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Айни пайтда Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG