Линклар

logo-print

АҚШ Тожикистонда ҳарбий ўқув маркази очмоқчи


АҚШ Тожикистонда маҳаллий ҳарбийлар малакасини оширувчи ўқув маркази барпо қилиш ниятида.

Бугун Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида гапирган АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Кен Гроссга кўра, ўқув марказини барпо қилиш ишлари учун 10 миллион доллар сарфланиши мумкин.

АҚШ расмийсининг билдиришича, ўқув маркази Тожикистон миллий гвардияси қарамоғида бўлади ва унга АҚШ аскарлари жойлаштирилмайди, бироқ тожикистонлик ҳарбийлар малакасини ошириш учун АҚШ армияси мутахассислари ушбу марказга таклиф қилинишлари мумкин.

Тожикистондаги ўқув марказини 2011 йилда ишга тушириш режаланган.
XS
SM
MD
LG