Линклар

Беларус рус гази транзитини тўхтатиши мумкин


Беларус, агар Россия Европага транзит қилинган газ учун 32 миллион доллар қарзини тўламаса, мамлакат ҳудуди орқали Европа давлатларига етказиб берилаётган рус гази оқимини тўхтатиш билан яна бир бор тахдид қилди.

Интерфакс ахборот агентлиги Беларус президенти Александр Лукашенконинг “ушбу муаммо тез фурсатда ҳал этилмаса, келаси 24 соат ичида газ транзити тўхтатилади”, деган сўзларини иқтибос ўлароқ келтирди.

Россиянинг Газпром ширкати, ўз навбатида, Россиянинг Беларус олдида ҳеч қандай қарзи йўқлигини таъкидлаб келмоқда.

Бир кун аввал Беларус Европага транзит қилинаётган рус гази оқимини тўсиб қўйиб, кейинчалик газ транзитини қайта тиклаган эди.
XS
SM
MD
LG