Линклар

logo-print

КХШТ расмийлари Бишкекда музокаралар ўтказди


25 июн куни Коллектив хавфсизлик шартнома ташкилоти бош котиби Николай Бордюжа ҳамда КХШТнинг тезкор ишчи гуруҳи Қирғизистон пойтахти Бишкекка сафар қилди.

КХШТ делегацияси Қирғизистондаги вазиятни барқарорлаштиришда мамлакат куч ишлатар тузилмаларига кўмаклашишга қаратилган қўшимча таклифлар ишлаб чиқиши кутилмоқда.

КХШТ масъуллари Қирғизистон муваққат ҳукумати етакчиси Роза Ўтунбаева, Хавфсизлик кенгаши котиби Алик Ўрўзов, ташқи ишлар вазири Руслан Қазақбаев ҳамда республикадаги бошқа вазирлик ва маҳкамалар раҳбарлари билан музокаралар олиб бордилар.

- КХШТ кенгаши қарори билан генерал Бережний раҳбарлигида муваққат тезкор ишчи гуруҳи ташкил қилинди. Генералнинг ўзи ҳам шу ерда. Ушбу ишчи гуруҳ таркибида КХШТга аъзо барча давлат вакиллари бор ва улар Ўш ва Жалолобод вилоятларига сафарбар қилинадилар, деди КХШТ Бош котиби Николай Бордюжа Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида.

Шунингдек, КХШТ делегациясининг Ўш ва Жалолобод вилоятларига бориши кутилмоқда. Ташкилот котибияти вакиллари Қирғизистон жанубида маҳаллий ҳокимият мулозимлари билан учрашиб, Ўш ва Жалолободдаги вазиятни муҳокама қиладилар.

XS
SM
MD
LG