Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:06

Қочқинлар уйларига қайтмоқдалар


Ўтган ҳафта Қирғизистон жанубида рўй берган қонли тўқнашувлар ортидан Ўзбекистонга қочиб ўтган 70 мингдан ортиқ шахс Қирғизистонга қайтди.

Бу ҳақда Қирғизистон муваққат ҳукумати расмийси Исмоил Исоқов КХШТ Бош котиби Николай Бордюжа ва тезкор ишчи гуруҳ расмийлари билан Ўшда ўтказилган музокаралар чоғида маълум қилди.

Қирғизистон расмийларига кўра, Ўш шаҳар ва Жалолобод вилоятидаги хунрезликлар юзасидан 500дан ортиқ жиноят иши қўзғатилган, қонли тўқнашувларда иштирок этганликда гумон қилинган 60 га яқин шахс қўлга олинган.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган ҳафта давомида рўй берган тўқнашувларда нобуд бўлганлар сони 275 кишига етган, икки мингдан ортиқ шахс тан жароҳати олган. Бироқ мустақил манбалар, мамлакат жанубидаги хунрезликлар қурбонлари сони 2000дан ортиқ бўлганини таъкидламоқдалар.

Бишкек ва кейинчалик Ўшга сафар қилган КХШТ делегациясининг Қирғизистондаги вазиятни барқарорлаштиришда мамлакат куч ишлатар тузилмаларига кўмаклашишга қаратилган қўшимча таклифлар ишлаб чиқиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG