Линклар

Кобулда портлаш рўй берди


Афғонистон пойтахти Кобулда ҳукумат идоралари ва хорижий давлатлар элчихоналари жойлашган туманда кучли портлаш содир этилди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Замараи Башарий бугунги портлаш мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги биноси ёнида содир этилганини билдирди.

Ҳозирча ушбу портлаш оқибатида кўрилган талофот ва етказилган зарар ҳусусида хабар тарқатилмади. Ғарб ахборот агентликларининг ўз исмини ошкор қилишни истамаган хавфсизлик расмийларига таяниб хабар қилишича, Афғонистон армиясига тегишли юк машинасида олиб кетилаётган портловчи моддаларнинг ҳаракатга келиши натижасида мазкур портлаш рўй берган.

Ҳозир Кобулдаги портлаш сабаблари ўрганилмоқда.

XS
SM
MD
LG