Линклар

Канадада қудратли давлатлар етакчилари учрашмоқда


Канаданинг Хантсвилл шаҳарчасида “Катта саккизлик” етакчиларининг саммити бўлиб ўтди.

АҚШ расмийларининг билдиришича, саммит иштирокчилари асосий диққат эътиборни иқтисодни жонлантиришни назарда тутган фавқулодда ёрдам дастурларига қаратиш лозимлиги борасида якдил бўлганлар.

Маълум бўлишича, “Катта саккизлик” етакчилари камбағал давлатларда болалар ўлимини камайтиришга қаратилган махсус дастурлар учун келаси беш йил давомида салкам 5 миллиард доллар ажратишга келишиб олганлар.

Бундан ташқари иқтисоди тараққий этган бошқа давлатлар ва йирик халқаро ташкилотлар ушбу мақсадлар учун қўшимча 2 миллиард доллар ажратишларини билдирганлар.

Бугун ва эртага Торонто шаҳрининг ўзида эса "Катта йигирмалик" саммити бўлиб ўтади.

Мазкур саммитда асосий диққат-эътибор молиявий бўҳрон оқибатларини бартараф этиш ҳамда глобал иқтисодга оид масалаларга қаратилади.

Торонто ва Хантсвилл шаҳарларида хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, кўчаларга полиция кучларининг қўшимча ходимлари сафарбар қилинди.

XS
SM
MD
LG