Линклар

Меҳнат муҳожирларидан рус тилини ўрганиш талаб қилиниши мумкин


- Москвага келаётган ҳар бир меҳнат муҳожири рус тилини билиши шарт,- деди Москва шаҳри минтақалар аро алоқалар ва миллий сиёсат қўмитаси раиси Михаил Соломенцев. Саломенцевнинг мазкур баёноти “Эхо Москвы” радиосига берган интервюси чоғида янгради.

Михаил Соломенцев Россиянинг Федерал ва миграция қонунларига ўзгартириш киритиш зарурлигини алоҳида таъкидлади:

- Миграция қонунларига бу каби ўзгартишларни киритиш зарур, чунки Москвага келаётган аксар муҳожирлар рус тилини деярли билишмайди. Улар рус тилини ўз мамлакатларидаёқ ўрганишни бошлашлари керак, - деди Москва ҳукуматидаги қўмита раиси.

Айнан Михаил Соломенцев яқинда ишлаб чиқилган “Москваликлар кодекси” нинг муаллифларидан бири ҳисобланади. Бу Кодекс муҳожирларга Москвада юриш туришни ўргатувчи қоидалар мажмуасидир.

Куни кеча Санкт Петербург Қонунчилик палатасининг ҳам “Петербургликлар кодексини” жорий қилиш масаласини кўтаргани ҳақида маълум бўлди.
XS
SM
MD
LG