Линклар

Яманда террорчиликда гумон қилинганлар қўлга олинди


Яман хавфсизлик кучларли Аден порт шаҳрида Ал-Қоида ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинган 30га яқин шахсни қўлга олди.

Қўлга олинган шахслардан тўққиз нафарига расман айблов эълон қилинган.

Хавфсизлик кучларининг Аден шаҳридаги махсус амалиёти иккинчи кун давом этмоқда.

Жума куни қуролланган номаълум шахслар Аден шаҳрида полиция участкасига ҳужум қилиб, у ерда ҳибсда сақланган жангариларни озод қилди. Мазкур ҳужум оқибатида полициянинг етти ходими, бир аёл ва болакай нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG