Линклар

Канадада давлат раҳбарлари учрашуви давом этмоқда


Катта саккизлик етакчилари Жанубий Кореяга қарашли ҳарбий кеманинг Шимолий Корея томонидан чўктириб юборилишини кескин қоралаб, Эрон ҳукуматини инсон ҳуқуқларини хурмат қилишга чақирдилар.

Канаданинг Хантсвилл шаҳарчасида бўлиб ўтган саммит якунида қабул қилинган декларацияда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Россия, Италия, Канада ва Япония етакчилари, шунингдек расмий Теҳронни ўз ядровий дастури юзасидан шаффоф музокаралар бошлашга ундадилар.

Катта саккизлик етакчилари Афғонистондаги вазиятни ҳам муҳокама қилдилар. Саммит якунида қабул қилинган декларацияда, Ғазо минтақасидаги вазият борасида ҳам хавотир билдирилди.

Айни пайтда Канаданинг Торонто шаҳрида Катта йигирмалик етакчиларининг саммити ўз ишини бошлади.

Мазкур саммитда асосий диққат-эътибор молиявий бўҳрон оқибатларини бартараф этиш ҳамда глобал иқтисодга оид масалаларга қаратилади.

Саммит доирасида Хитой президенти Ху Цзинтао россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожига оид масалаларни муҳокама қилдилар.

XS
SM
MD
LG