Линклар

Ху Цзинтао АҚШга сафар қилади


Хитой президенти Ху Цзинтао америкалик ҳамкасби Барак Обаманинг давлат ташрифи билан АҚШга сафар қилиш таклифини қабул қилди.

Оқ уй маъмурияти тарқатган хабарга кўра, президентлар ташриф санасини мувоқлаштиришлари лозим. Барак Обаманинг таклифи Канданинг Торонто шаҳрида давом этаётган Катта йигирмалик саммити чоғида янгради.

Ўзаро савдо-сотиқ, пул айрибошлаш ҳамда Эрон ядровий дастури масаласида АҚШ ва Хитой ўртасида келишмовчилик юзага чиққан.
Бироқ яқинда Хитой ҳукумати мамлакат пул бирлиги юан курсини АҚШ долларига нисбатан бир оз юмшатишга рози бўлди.
XS
SM
MD
LG