Линклар

logo-print

Ўшга БМТ ёрдами етиб келди


БМТ Қирғизистоннинг Ўш вилоятига инсонпарварлик ёрдами етказиб беришни давом эттирмоқда.

40 тонна инсонпарварлик ёрдами, ҳусусан кундалик эҳтиёж моллари, озиқ-овқат махсулотлари, палаткалар ва кийим-кечак ортилган БМТга қарашли учинчи самолёт бугун эрта тонгда Ўш аэропортига келиб қўнган. Эртага ҳам исонпарварлик ёрдами юкланган БМТ учқичининг Ўш шаҳрига келиши кутилмоқда.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган сўнги маълумотга кўра, Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятида рўй берган қонли тўқнашувлар чоғида 283 киши нобуд бўлган, икки мингдан ортиқ киши тан жароҳати олган. Бироқ мустақил манбалалар жанубдаги хунрезликлар қурбонлари сони икки мингдан ортиқ бўлганини таъкидлаб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG