Линклар

Торонтода норозилик намойиши бўлиб ўтди


Катта йигирмалик саммити ўтаётган Канаданинг Торонто шаҳрида норозилик намойишлари ва тартибсизликлар бўлиб ўтди. Бир гуруҳ анархистлар шаҳарнинг камида иккита туманида полициянинг бир нечта машинасига ўт қўйиб юборди.

Хабарларга кўра, намойишчилар савдо дўконлари ва банк ойналарини ҳам синдириб, оммавий ахборот воситаларига тегишли машиналарга шикаст етказган. Торонто полиция бошқармаси раҳбари Билл Блэйр ўндан ортиқ шахс қўлга олинганини билдирди.

- Тартибсизликларни уюштирган гуруҳнинг аксар аъзолари, яъни қора кийимда бўлган шахслар полициянинг кузатиши бўйича шаҳардаги Квинс боғига қайта тўпланиб, ўз кийимини алмаштирган ҳолда қочишга уринган. Бироқ полиция ходимлари мазкур ҳудудга тезда етиб борди ва бир қанча шахсни қўлга олди, деди Билл Блэйр.
XS
SM
MD
LG