Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:52

G20 саммити якунланди


Катта йигирмаликка кирувчи энг бадавлат ва ривожланган давлатлар раҳбарлари барқарор глобал иқтисодни барпо қилиш масаласи бўйича келишиб олди.

Канаданинг Торонто шаҳрида бўлиб ўтган ўтган Катта йигирмалик саммитида чиқиш қилган Германия Канцлери Ангела Меркел йиғин иштирокчилари бадавлат мамлакатлар 2013 йилгача ўз бюджетларидаги камомадни икки баробарга қисқартиришга келишиб олганини маълум қилди.

Мухбирлар билан мулоқоти чоғида Меркел, ривожланган мамлакатлар 2016 йилгача давлат қарзларини “барқарорлаштиришни” ваъда қилди, дея маълум қилди.

Саммит якунида Катта йигирмаликка кирувчи давлат раҳбарларининг ривожланаётган мамлакатларни ўз валюталарини эркинлаштиришга чақиришлари ҳам кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG