Линклар

МРБ Афғонистондаги уруши узоқ давом этишидан огоҳлантирмоқда


АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Ал-Қоида ва Толибонга қарши курашда жиддий ютуқларга эришилаётганига қарамасдан, Афғонистондаги уруш кутилганидан кўра, қийинроқ ва узоқроқ кечишидан огоҳлантирмоқда.

МРБ раҳбари Леон Панетта Қўшма Штатлар “ҳокимият таназзули, коррупция, наркотиклар савдоси ва Толибон зўравонликлари” каби муаммоларга юз тутган мамлакатда уруш олиб бормоқда, деди АВС телеканалига берган интервьюсида.

- АҚШ “муайян ютуқларга эришаётган бўлса-да, жараён кутилганидан кўра секинроқ кечмоқда”, дея қўшимча қилди Панетта.

МРБ раҳбари Обаманинг жорий йил август ойи охирига қадар Афғонистондаги халқаро кучлар сонини кўпайтириш стратегияси энг тўғри йўл экани ва Афғонистон ҳукумати ҳам кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олиши лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG