Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:36

Афғонистонда халқаро қўшинларнинг беш аскари ҳалок бўлди


Норвегияда чиқадиган “Verdens Gang” газетаси номи келтирилмаган манбага таяниб, якшанба куни Норвегиянинг тўрт нафар аскари йўл четига ўрнатилган бомбанинг портлаши оқибатида ҳалок бўлганини хабар қилди. Хабарга кўра, норвегиялик аскарлар НАТО сафида Фарёб вилоятида хизмат ўтаган.

НАТОнинг яна бир аскари мамлакат жанубида жангарилар уюштирган ҳужум пайтида ўлдирилди.

Якшанба кунги ҳужум Афғонистонда ҳалок бўлган Норвегия аскарлари сонини тўққиз нафарга етказди.

Афғонистонда Норвегиянинг 500 га яқин қўшини хизмат қилади.

Айни пайтда, НАТО Афғонистондаги халқаро қўшинлар орасида талафотларнинг кўпайганига Толибонга қарши олиб борилаётган амалиётларнинг фаоллашгани сабаб бўлганини маълум қилди. НАТО баёноти якшанба куни беш нафар хориж аскари ҳалок бўлганидан кейин эълон қилинди.

Жорий ойда Афғонистонда халқаро кучлар сафида хизмат қилаётган аскарларнинг камида 91 нафари ҳалок бўлди. Июн ойи 2001 йилдаги Афғонистон истилоси бошланганидан бери энг талафотли ой бўлди.

НАТО етакчилигидаги Халқаро хавфсизлик ёрдами кучлари матбуот котиби Йозеф Блотс талафот кўплигини Афғонистон жанубидаги Ҳелманд ва Қандаҳор вилоятларида Толибон ҳаракатига қарши амалиётларга минглаб қўшимча АҚШ кучларининг сафарбар қилингани билан изоҳлади.
XS
SM
MD
LG