Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:53

Медведев Эроннинг атом бомбаси ясаш истиқболидан ташвишда


Россия президенти Дмитрий Медведев АҚШ Марказий разведка бошқамасининг Эрон иккита атом бомбасини ясашга етарли бўлган уранга эга эканига оид огоҳлантирувини “ташвишли хабар", дея атади.

Медведев “бундай маълумотлар ҳар доим ташвишларга сабаб бўлади, боз устига, халқаро ҳамжамият Эроннинг ядровий дастурини шаффоф, дея тан олмаслиги бу хавотирларни кучайтиради", дея таъкидлади.

Якшанба куни МРБ раҳбари Леон Панетта Эрон ўз ихтиёридаги кам тўйинтирилган уранни янада бойитиш йўлини қилса, унинг миқдори иккита бомбани ясашга етади, дея баён қилди.

Россия Эроннинг иттифоқчиси бўлиб келган, лекин Медведев кейинги пайтларда Теҳроннинг ядровий дастури борасида очиқчасига ташвиш билдира бошлади.

Ғарбнинг эътирозларига қарамасдан, Россия Бушеҳр шаҳрида Эроннинг биринчи ядровий заводини қуриб бермоқда.
XS
SM
MD
LG