Линклар

Покистонда АҚШ ҳаво ҳужумида уч киши ҳалок бўлди


Покистон расмийларига кўра, АҚШ ҳарбийлари томонидан жангарилар истеҳкомига амалга оширилгани тахмин қилинаётган ракета ҳужумида уч киши ҳалок бўлган.

Ҳаво ҳужуми Шимолий Вазиристон вилоятининг Тобби Толхил қишлоғида рўй берган.

Якшанба кунги ҳужум Шимолий Вазиристонда кейинги пайтларда пилотсиз учқичлардан тез-тез амалга оширилаётган ҳужумларнинг навбатдагиси бўлди.

Қўшма Штатлар Покистон ҳарбийларига бу минтақада яширинган жангариларга қарши ҳужумларни фаоллаштириш борасида босим ўтказмоқда.

Шимолий Вазиристонда шанба куни ҳам пилотсиз учқичдан қилинган ҳужумда икки жангари йўқ қилингани айтилган эди.
XS
SM
MD
LG