Линклар

Медведев Эрон дастурини муҳокама қилишга тайёр


Россия президенти Дмитрий Медведев АҚШ Марказий разведка бошқамасининг Эрон иккита атом бомбасини ясашга етарли бўлган уранга эга эканига оид огоҳлантирувини “ташвишли хабар", дея атади.

- Агар АҚШ экспертлари ва хавфсизлик хизматлари айтиб келаётган гаплар ўз тасдиғини топса¸ бу нарса, албатта, Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни янада кескинлаштиради ва биз ушбу масалани алоҳида муҳокама қилишга мажбур бўламиз, деди Россия президенти.

Медведев, шунингдек “бундай маълумотлар ҳар доим ташвишларга сабаб бўлади, боз устига, халқаро ҳамжамият Эроннинг ядровий дастурини шаффоф, дея тан олмаслиги бу хавотирларни кучайтиради", дея таъкидлади.

Якшанба куни МРБ раҳбари Леон Панетта Эрон ўз ихтиёридаги кам тўйинтирилган уранни янада бойитиш йўлини қилса, унинг миқдори иккита бомбани ясашга етади, дея баён қилди.


XS
SM
MD
LG