Линклар

Туркия Исроил учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди


Туркия ҳукумати Исроил учқичлари учун мамлакат ҳаво ҳудудини ёпиб қўйди.

Бу ҳақда эълон қилган мамлакат Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон расмий Анқаранинг мазкур қарори яқинда Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган Туркияга қарашли кемалар билан рўй берган ҳодиса билан боғлиқ эканини таъкидлади.

31 май куни Исроил хавфсизлик кучларининг Ғазо аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган кемаларда ўтказган махсус амалиёти чоғида 9 шахс, асосан Туркия фуқаролари нобуд бўлди. Мазкур воқеа ортидан Исроил ва Туркия муносабатлари кескинлашди.
XS
SM
MD
LG