Линклар

Чехияга янги Бош вазир тайинланди


Чехия президенти Вацлав Клаус Фуқаровий демократик партияси етакчиси Петр Нечасни мамлакат Бош вазири этиб тайинлади.

Яқин кунлар ичида Чехияда коалицион ҳукумат тузилади. Ўтган ой мамлакатда бўлиб ўтган сайловда Социал-демократлар, Фуқаровий демократик партияси, шунингдек, консерваторларнинг “ТОП-09” партияси, коммунистлар ҳамда “Жамоат ишлари” партияси вакиллари парламентга сайланишга муваффақ бўлдилар. Бир неча кун давом этган музокаралардан сўнг Фуқаровий демократик партияси консерваторларнинг “ТОП-09” партияси ва “Жамоат ишлари” партияси билан коалицион ҳукумат тузишга келишиб олдилар.

Янги коалицион ҳукумат мамлакатда иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга ошириш ва коррупцияга қарши кураш каби масалаларни ўз олдига устивор вазифалардан бири қилиб белгилаган.



XS
SM
MD
LG