Линклар

Россияда наркоманлар сони кескин ошмоқда


Россияда наркоманлар сони 2¸5 миллион кишига етди ва бу кўрсаткич ўн йил аввалгисидан 20 баробарга кўпдир.

Бу ҳақда эълон қилган Наркотикларни назорат қилиш бўйича Россия федерал агентлиги раҳбари Виктор Ивановнинг билдиришича, россиялик наркоманларнинг 90 фоизи героин истеъмол қилади.

Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, наркотик моддалар истеъмоли билан боғлиқ муаммолардан Россияда йилига 40 мингга яқин шахс нобуд бўлмоқда ва уларнинг аксарини ёшлар ташкил қилади.

Синтетик наркотикларни истеъмол қилиш кўлами ҳам Россияда сўнгги йиллар давомида кескин ортган.

Наркотикларни назорат қилиш бўйича федерал агентлик раҳбари, бу жараëнни тўхтатиш мақсадида¸ Россияда наркоманларга ёрдам берувчи марказлар сонини оширишни таклиф қилди.


XS
SM
MD
LG