Линклар

logo-print

Парижда Панама диктатори судланмоқда


Бугун Парижда Панама собиқ диктатори Мануэл Норьега устидан маҳкама жараёни бошланди.

Франция маҳкамаси Норьегани 1980 йиллар охирида Колумбия наркокартелидан олган 3 миллион долларга яқин маблағни Франция банклари орқали ноқонуний равишда ўзлаштирганликда айбламоқда.

1999 йилда Париж суди Норьегани сиртдан 10 йилга озодликдан маҳрум қилиб, унга 14¸5 миллион евро жарима тайинлаган эди.

Мануэл Норьега наркотик моддалари савдоси билан шуғулланиш айби билан АҚШда 20 йиллик қамоқ жазосини ўтаб бўлгандан сўнг жорий йилнинг апрел ойида АҚШдан Францияга депортация қилинган эди.
XS
SM
MD
LG