Линклар

АҚШ Давлат департаменти расмийси Ўзбекистонга борди


АҚШ Давлат котибининг Аҳоли, қочқинлар ва миграция масалалари бўйича ёрдамчиси Эрик Шварц Ўзбекистонга сафар қилди.

АҚШ Давлат департаменти сайтининг хабар қилишича, Эрик Шварц Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати расмийлари ҳамда БМТнинг Қочқинлар масаласи бўйича вакили ва Халқаро Қизил хоч ташкилоти расмийлари билан учрашиб, музокаралар олиб боради.

Бундан бир оз аввал АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк ҳамда Демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича ёрдамчиси Майкл Познер ҳам Ўзбекистонга сафар қилган эди.


XS
SM
MD
LG