Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:53

Халқаро ҳамжамият референдум тинч ўтганини олқишламоқда


Қўшма Штатлар, БМТ, Европа Иттифоқи ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Қирғизистондаги референдум тинч шароитда ўтказилганини олқишлади.

АҚШ Давлат Департаменти матбуот котиби Филлип Кроули Оқ уй якшанба кунги референдум тинчлик сари қўйилган биринчи қадам бўлишига умид қилаётганини баён қилди.

- Қўшма Штатлар Қирғизистон муваққат ҳукумати ва барча фуқароларини бу имкониятдан фойдаланиб, келгусида миллатлараро муросани кафолатлаш мақсадида бирлашиш ва масъулиятлилик жараёнини илгарилатиш ҳамда Қирғистонни хавфсизлик, барқарорлик, демократия ва равнақ сари етаклашга чақиради, деди АҚШ расмийси.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун референдумнинг тинч ўтгани қирғиз халқи тинчликни исташини намойиш қилганини таъкидлади.
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазири Кэтрин Эштоннинг матбуот вакили ўтказилган референдум “мамлакатда конституциявий тартиб ва демократик жараённинг қайта ўрнатилиши сари қўйилган муҳим қадамдир”, дея баён қилди.

ЕХҲТ кузатувчилар миссияси Қирғизистон расмийларининг овоз бериш жараёнини яхши ташкил қилганини олқишлади, лекин баъзи қонунбузарликлар, жумладан, овозларни нотўғри санаш, бир сайловчининг бир неча марта овоз бериши олдини олиш чоралари кўрилмагани каби камчиликларни қайд этди.

Қирғизистон расмийларига кўра, якшанба кунги референдумда сайловчиларнинг 70 фоизи қатнашган, улардан 90 фоизига яқини республикада парламент ҳокимияти ўрнатилишини кўзда тутувчи янги конституцияни маъқуллаган.

Референдум жорий йилнинг апрел ойида президент Қурманбек Бакиев ағдарилганидан кейин иқтидорга келган муваққат ҳукумат томонидан ўтказилди.
XS
SM
MD
LG