Линклар

logo-print

АҚШда рус жосуслари қўлга олинди


АҚШ Федерал тергов бюроси (ФТБ) йиллар давомида Россия Ташқи разведка хизматига ишлаган 10 кишини ҳибсга олди. Жосуслар АҚШ ҳукуматидаги қарор қабул қилувчи доиралар билан алоқа ўрнатишни мақсад қилгани айтилмоқда.

АҚШ Адлия вазирлиги рус жосуслари қўлга олинганини душанба куни эълон қилди.

Суд ҳужжатларига кўра, ФТБ Россия жосуслик агентлигининг ҳибсга олинганлардан иккитасига юборган махфий хатни қўлга киритган. Бу хатда жосусларга “АҚШ ҳукуматидаги қарор қабул қилувчи доиралар билан алоқа ўрнатиш” вазифаси берилган.

Якшанба куни ҳибсга олинганларнинг саккиз нафари йиллар давомида Қўшма Штатлар ҳудудида нолегал агентлар сифатида Россия фойдасига жосуслик қилиб келган. Нолегал агентлар сифатида, улар Россия дипломатик ёки ҳарбий миссияларида эмас, Америкада оддий ишларда ишлаб келган.

Қўлга олинганларнинг икки нафари Россиянинг айни жосуслик дастури доирасида Қўшма Штатлар ҳудудида фаолият олиб борганликда гумон қилинмоқда.

Қўлга олинган жосусларга пул етказиб берганликда гумон қилинаётган яна бир киши ҳозирча қидирилаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG