Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:59

Молдова "Совет истилоси куни"ни хотирлади


Кеча Молдова биринчи марта Совет истилоси кунини хотирлади.

Ғарбпараст муваққат президент Михай Гимпу фармонига кўра, жорий қилинган “Совет истилоси куни” 1940 йилнинг 28 июн куни собиқ Совет қўшинлари ўша пайтда Руминиянинг бир қисми бўлган Бессарабия минтақасини босиб олган кун сифатида хотирланди.
Бу минтақанинг катта қисми кейинчалик Молдова Совет Республикасига айлантирилган.

Россия мазкур қарорни Кишенёв расмийларининг “умумий тарихни бузиб кўрсатиш”га қаратилган уриниши, дея атади.

Молдовадаги энг йирик Коммунистлар партияси президент Гимпунинг фармонини бекор қилиш ҳақида Конституциявий судга арз қилди.
XS
SM
MD
LG