Линклар

Москвада Лужковдан норозилар ҳибсга олинди


Москвада аксилҳукумат намойиши милиция томондан бостирилди. Москва мэри Юрий Лужковнинг идораси олдига тўпланган 100 га яқин намойишчидан камида 25 нафари ҳибсга олинди.

Намойишчилар Москва мэриясининг муккасидан коррупцияга ботганига қарши норозилик билдиргани чиқди.

Хабарларга кўра, Кремл танқидчиларидан бири "Инсон ҳуқуқлари учун" ташкилотининг раҳбари Лев Понамарёв намойишчилар олдида чиқиш қилаётган пайтда уриб, ерга йиқитилган.
XS
SM
MD
LG