Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:18

Берлин Киевга норозилик изҳор қилди


Германия Украина расмийлари 10 соат давомида Киев аэропортида немис фуқаросининг ушлаб турилганига норозилик билдирди.

Маркази Германияда жойлашган Конрад Аденауэр жамғармасининг Киев бўлими бошлиғи Нико Ланжнинг шанба куни Бориспол аэропортида муаммога дуч келганига унинг Украина президенти Виктор Януковични танқид қилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Германия ҳукумати матбуот вакили Кристоф Штигманс немис фуқароси ҳибсга олиниб, депортация қилиш таҳдидига учраганидан расмий Берлиннинг “ҳафсаласи пир бўлган”ини баён қилди.

Штигмансга кўра, ҳибсга олинган Ланж Германия ҳукуматининг турли даражадаги вакиллари аралашувидан кейин якшанба куни мамлакатга кира олган.

Украина томони воқеани англашилмовчилик, дея изоҳлади.
XS
SM
MD
LG