Линклар

Россия Ташқи ишлар вазири АҚШдан изоҳ кутмоқда


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қўшма Штатларга киритилгани даъво қилинаётган рус жосуслари ҳақидаги айбловлар бўйича АҚШ томонидан изоҳ кутаётганини айтди.

Исроилга сафари давомида бу масалани тилга олган Ташқи ишлар вазири бу ҳибслар вақтининг “ўта маҳорат билан танланган”ини алоҳида таъкидлади.

Душанба куни АҚШ Федерал тергов бюроси Россия фойдасига жосуслик қилган 10 кишининг қўлга олингани, ушланганларнинг сўнгги 10 йил давомида оддий фуқаролар кўринишида ҳаракатланиб, АҚШ даги қурол-аслаҳа, дипломатия ва сиёсий тадбирлар ҳақида ахборот тўплаганини эълон қилди.

Федерал бюро бундай айбловга асослардан бири тариқасида айбланувчилардан икки нафарининг ўз миссияси ўлароқ Россия Ташқи разведка идораси бош қароргоҳидан “АҚШ даги сиёсий доиралар билан алоқани тиклаш ва ривожлантириш” мазмунида хабар олгани аниқланганини билдирди.

Россия Ташқи разведка бошқармаси эса бу айбловни изоҳламаслигини билдириб, бу борадаги ахборотни “бир-бирини инкор қилувчи маълумотлар”, деб шарҳлади.

Рус жосусларининг қўлга олиниши Россия ва АҚШ ўртасидаги алоқалар эндигина илиқлашиб келаётган бир пайтда содир бўлди.
XS
SM
MD
LG