Линклар

Роза Ўтунбаева хорижлик кузатувчилар билан учрашади


Қирғизистон Ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева 29 июн куни янги конституция лойиҳаси овозга қўйилган референдумда иштирок этган хорижлик кузатувчилар билан учрашади.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига кўра¸ 27 июн куни бўлиб ўтган референдум чоғида сайловчиларнинг 90 фоиздан ортиғи янги конституция лойиҳасини қувватлаган. Бу конституцияга биноан Қирғизистон Марказий Осиё ҳудудида илк бор президентлик бошқарувидан парламент ҳокимияти бошқарувига ўтган республикага айланади. Парламент сайловлари эса шу йилнинг октябр ойига режалаштирилган.

Аммо муваққат ҳукумат мухолифлари шу ойда бўлган миллий низолар чоғида қурбон берилган юзлаб одамлар ҳисобига референдум натижаларининг сохталаштирилганини айтмоқда.

Халқаро ҳамжамият, жумладан, АҚШ, БМТ, Европа иттифоқи ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти референдумни тинч- осойишта ўтказиб олгани учун Қирғизистон муваққат ҳукуматини олқишлади.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун эса¸ бу референдумнинг Қирғизистон халқи тинчлик истаётганига ёрқин мисол бўлганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG