Линклар

Ўш ва Жалолободдаги қурбонларга оид расмий рақамлар ошмоқда


Қирғизистон жанубидаги Ўш ва Жалолобод вилоятида содир бўлган қонли низо қурбонлари сони¸ расмий ҳисоб-китобга кўра¸ 294 кишига етди.

Бу рақамни тақдим этган Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 29 июнга қадар тиббий муассасаларга 2240 одам мурожаат қилган. Улардан 1050 нафари шифохоналарга ётқизилган, қолганларига эса амбулатория шароитида тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Аммо мамлакат жанубида фаолият кўрсатаётган инсон ҳуқуқлари фаоллари ва халқаро ташкилотлар вакилларига кўра, этник низолар чоғида қурбон бўлганлари сони 2000 кишидан ортиқдир.

Оғир жароҳатланганлар ва тиббий муолажага муҳтож бўла туриб, тиббий ёрдамга етиша олмаётганлар сони ҳам¸ мустақил кузатувчиларга кўра¸ расмий рақамдагидан бир неча бор юқоридир.

Ҳозир комендантлик соати жорий этилган бу ҳудудларда истиқомат қилувчи маҳаллий ўзбеклар шаҳарда ўз хавфсизликлари таъминланмагани боис уйларида қолаётгани, оғир жароҳатланганлар эса тиббий ёрдам олиш имконини топа олмагани боис¸ Ўзбекистонга олиб ўтилаётганидан нолимоқдалар.
XS
SM
MD
LG