Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:48

Комендантлик соати вақтида спиртли ичимлик сотилмайди


Қирғизистон жанубидаги комендантлик соати жорий этилган ҳудудларда спиртли ичимликлар сотилиши тақиқланди.

Бу ҳақда Озодлик радиосига маълум қилган Ўш шаҳар коменданти матбуот хизматига кўра, комендантлик соати жорий этилган Ўш, Ўзган шаҳарлари, Қорасув, Аравон туманлари ва Жалолобод шаҳрида бундан буён спиртли ичимлик сотиш тақиқланди.

Комендантлик соати муддати 27 июн кунги референдумдан сўнг яна 10 августга қадар узайтирилди ва соат 22:00 дан 06:00 гача амалда бўлади.

Бу ҳудудларда комендантлик соати шу йилнинг 10 июнида, мамлакат жанубини қонли этник низо майдонига айлантирган воқеалар содир бўлганидан сўнг жорий этилган эди.
XS
SM
MD
LG