Линклар

Россия Эрон бўйича янги таклиф билан чиқди


Россия Ташқи ишлар вазири Россия, Франция ва АҚШ томони бу уч давлат экспертлари¸ ҳамда Эрон расмийлари билан БМТ воситачилигида Теҳрон ядровий дастури масаласида учрашув ўтказишни таклиф қилаётганини маълум қилди.

Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Халқаро атом энергияси агентлиги воситачилигидаги бу сўзлашувларни ўтказишдан аввал Эронга уранни бойитиш даражасини 20 фоизга камайтириш шарти қўйилишини таъкидлади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши шу ой аввалида Эронга қарши янги босқич санкцияларни жорий қилди.

Душанба куни эса президент Маҳмуд Аҳмадийнажод Теҳрон Ғарб давлатлари билан ўз ядровий дастури борасидаги музокараларга қайтишга тайёрлиги, аммо бу музокаралар шу йил август ойи ниҳоясидан сўнггина ўтказилиши мумкинлигини таъкидлади. Бунинг сабабини Аҳмадийнажод Эронга қарши санкция жорий этган Ғарб давлатлари “танобини тортиш” истаги билан изоҳлади.
XS
SM
MD
LG