Линклар

Покистонда жанггариликда гумонланган 4 киши ўлдирилди


Покистон хавфсизлик кучлари АҚШ нинг учувчисиз бошқариладиган учқичлари исломий жанггарилар ихтиёридаги бинога уюштирган ракета ҳужуми оқибатида жанггарилиги тахмин қилинган камида 4 киши ўлдирилиганини маълум қилди.

Ҳаво ҳужуми уюштирилган бино Жанубий Вазиристон минтақасидаги йирик шаҳарларидан бири Вана яқинида жойлашган. Расмийлар берган маълумотга кўра, бу бино маҳаллий аҳоли орасида Ал-Қоида жанггарилари келиб-кетиб юрадиган маскан сифатида танилган.

Жанггари гуруҳлар назорати остидаги ҳудуд сифатида кўрилган Жанубий Вазиристонда ўтган йили жанггарилар ва Покистон ҳарбийлари ўртасида йирик тўқнашувлар содир бўлган эди.
XS
SM
MD
LG