Линклар

Хитой ва Тайван тарихий келишув имзолади



Хитой ва Тайван бундан 60 йил муқаддам содир бўлган фуқаролик урушидан кейин томонлар орасида эришилган энг муҳим тарихий битим саналаётган савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик келишувини имзолади.

Иқтисодий ҳамкорлик келишуви лойиҳаси 800 дан ортиқ турдаги импорт товарларига жорий этилган бож тўловларини бекор қилишни кўзда тутади.

Бундай келишув, айниқса, Хитойдаги улкан бозорга киришни мўлжаллаётган Тайван компаниялари учун яхшигина имконият бўлиши кутилмоқда.

Бироқ бу келишув баҳона узоқ вақтлардан буён Тайванни ўзига бўйсундириш истагида бўлган Хитой ўз сиёсий манфаатларини кўзламоқда, дегувчи таҳлилчилар ҳам бўлмоқда.

Томонлар ўртасига низо тушган 1949 йилдан буён Хитой Тайванни давлат бирлигига хиёнат қилган ўз вилояти деб қарайди ва агар тўлиқ мустақиллигини талаб қилган ҳолда¸ бу оролга нисбатан куч қўллашидан огоҳлантириб келади.

XS
SM
MD
LG