Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:11

Қозон фестивалида ўзбек ва қирғиз ҳофизлари "Баригал" айтишди


Татарстоннинг пойтахти Қозон шаҳрида “Дунёнинг яралиши” номи остида анъанавий жонли мусиқа фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда ўзбекистонлик машҳур санъаткор Мансур Тошматов ҳам иштирок этди.

Бу ҳақда Озодликка Қозон мэрияси вакили Регина Ҳабибраҳмонова маълум қилди:

- Мазкур фестивал турли миллат, маданиятларнинг бирлигини битта саҳнада намойиш этишни мақсад қилиб қўйган. Ўтган йилги фестивалда биз грузиялик ва осетиялик ижрочиларни битта қўшиқ билан чиқишини ташкиллаштирган эдик. Мана ташкилотчилар- Макаревич, ДДТ, Миров - бу гал Қирғизистон жанубидаги воқеаларга бизнинг муносабатимизни билдириш мақсадида ўзбекистонлик Мансур Тошматов ва қирғизистонлик Саломат Содиқовани таклиф қилишди.Улар биргаликда "Баригал!" қўшиғини ижро этишди. Чунки Татаристон ерида бўлаётган бу фестивалнинг мақсади ўзликни йўқотмаган ҳолда бирликда бўлиш, деди фестивал ташкилотчиларидан бири Регина Ҳабибраҳмонова.

Шунингдек фестивалда Интернет орқали Россияда машҳур бўлган тожикистонлик ўзбеклардан Боймурод “Жимми” ҳам иштирок этди. Айтишларича, фақат мухлис сифатида таклиф қилинган Боймуродни таниб қолган қозонликлар босими остида "Жимми" саҳнага чиқиб, ўзининг машҳур "челак соло"сини ижро этиб берган.

XS
SM
MD
LG